Иқтидорли талабалар бўлими

Миллатнинг етуклик даражаси ҳар бир давлатда ёшларга ўз маънавият ва маърифатини ошириш учун хилма-хил шаклдаги шароит яратилганлиги билан белгиланади. Истиқлол йилларида ёшларнинг илмий-техникавий, ижод эркинлиги давлат томонидан кафолатланиб, уларни рағбатлантиришга муҳим эътибор берилмоқда. Илм-фан билан шуғулланаётган ёшларга, олий ўқув юртида намунали ўқиётган талабаларга Президент стипендиялари берилмокда, истеъдодли ёшлар “Зулфия”, “Ниҳол”каби  давлат мукофотлари билан рағбатлантирилмокда, “Таълим грантлари” ва ”  Иқтидорли талабалар учун стипендиялар дастури” ҳам    ёш истеъдодларни қўллаб-қувватлаш, уларни кашф этишда муҳим аҳамият касб  этади. Жумладан, факультет талабаларидан  Э.Ризаев, Ш.Азизов, Б.Нурмухаммедов, Р.Тўрақуловлар “Ибн Сино” давлат стипендисини, талаба Ш.Ходжанова “Иқтидорли талабалар учун стипендиялар дастури” ғолиби стипендиясини  олганлар.

Факультетда талабаларнинг ўқиши, илмий изланиши, соғлом турмуш тарзини шакллантириш буйича кутубхоналар, ўқув заллари, ахборот- ресурс маркази, спорт мажмуаларида етарли шарт- шароитлар яратилган.

Ҳозирги кунда факультет қошида иқтидорли талабалар бўлими, “Камолот” ЁИҲ ташкилотлари фаолият кўрсатиб келмоқда. Талабаларнинг 50 фоизи “Талабалар илмий жамияти”нинг аъзоси хисобланади. Улар  танлаган илмий мавзулари бўйича кафедралар томонидан белгиланган  профессор-ўқитувчилар илмий раҳбарлигида илмий изланиш олиб борадилар ва изланишлари натижасини академия ва республика миқёсида ўтказиладиган илмий-амалий анжуманларда маърузалар билан  чиқишлар, тиббий нашрларда илмий мақола ва тезислар орқали ҳавола этишади.