Маънавият-маърифат ва спорт ишлари

Факультетда турли йиллар давомида маънавият-маърифат ишлари бўйича декан муовинлари бўлиб Л.Ш.Сулайманова, Б.Н.Каримова,

Д.Ю.Норбоева, М.Т.Исроилова ишлаганлар. Ҳозирда С.Ш.Рустамова маънавият-маърифат ишлари бўйича декан муовини вазифасида фаолият кўрсатмоқда. Факультет профессор-ўқитувчилари ва талабалари мунтазам равишда факультет ва академия миқиёсида ўтказиладиган  барча маънавий-маърифий,тарбиявий ва спорт тадбирларида иштирок этиб келмоқдалар. Жумладан, профессор Н.Н.Насриддинованинг Республикамизда чиқадиган “Шифо-инфо” газетасининг таҳрир аъзоси сифатида олиб бораётган иши диққатга молик. У киши томонидан  тайёрланган соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, касалликларнинг олдини олиш бўйича, овқатланиш тартибига риоя қилиш, ва геронтологияга бағишланган мақолалари  газетхонлар томонидан зўр қизиқиш билан ўқиб келинади. Факультет катта ўқитувчиси Ш.А.Қодирова (кўп йиллар давомида “Шифокор газетаси “таҳрир аъзоси бўлган) ҳам   Республикамизда чоп этиладиган даврий нашрлари ва академиянинг “Тиббиётнома” газетасида ўзининг илмий – оммабоп, маънавий – маърифий-тарбиявий йўналишидаги мақолалари билан  мунтазам чиқиш қилиб келади. Шунингдек факультетда тез-тез халқ ёзувчилари, шоирлари, санъат, маданият арбоблари ва спорт усталари иштирокидаги учрашувлар, давра суҳбатлари ўтказиб турилади.

Факультет талабалар турар жойлари бўйича маъсул, доцент

Т.Б.Мустанов иш олиб борган. Факультет бош мураббийси сифатида кўп йиллар мобайнида доцент

Ф.Н.Ибрагимов,

катта ўқитувчи  Абдуғаниева  Ш.Х.  ишлаган бўлса, ҳозирда С.И.Содиқова факультет бош мураббийси бўлиб  фаолият кўрсатмоқда. Факультетнинг курслар бўйича  катта мураббийлари сифатида фаолият олиб борган И.Ҳ.Магзумов (хозирда иқтисод ишлари бщйича проректор) Ш.А.Қодирова, С.Ш.Рустамова, М.Обидовалар мураббийлик гуруҳларида талабалар билан ҳар томонлама иш олиб боришган ва олиб боришмоқда.

Маълумки, спорт-танада чинакамига соғлиқ инъом этиб, руҳни тетиклаштирувчи қудрат ва жасоратга бой илоҳий куч бахш эта олади. Буни ҳис этган факультет профессор-ўқитувчилари ва талабалари  факультет ва академия миқёсида ўтказилган “спорт байрам”ларида муваффақиятли иштирок этиб келишмоқда, спортнинг шахмат, теннис, футбол, енгил атлетика каби  турларида  совринли  ўринларни эгаллаб келишмоқда.  Факультет талабалари ҳам  республика ва халқаро миқёсда ўтказилаётган мусобақаларда қатнашиб келишмоқда. Жумладан, талабалардан А.Сафонова Ўзбекистон енгил атлетика ва сузиш бўйича  терма жамоаси аъзоси:сузишнинг эркин  ва комплекс турлари бўйича 8 та-7та олтин ва 1та кумуш медаллар совриндори, бир неча бор Республика ва Универсиада чемпиони, кўплаб нуфузли халқаро мусобақалар: биатлон ва триатлон бўйича Марказий Осиё ва Осиё ўйинлари   совриндори бўлган.