Ўқув-услувий хаёти

Ҳозирги кунда факультетда 12 кафедра фаолият кўрсатмокда, уларни Ўз.Р.ФА академиги Т.О.Даминов (Биринчи Тошкент Давлат Тиббиёт Институти Ректори бўлиб ишлаган), Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий маркази директори, профессор Ф.Г.Назиров ( кўп йиллар давомида Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири сифатида республикамизда тиббиётни ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшган), профессор М.Х.Ходжибеков (Ўз.Р.соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари бўлиб ишлаган), профессор Л.Н.Туйчиев (ҳозирда Ўз.Р.соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари), Н.Х.Шомирзаев (собиқ ТошМИ ректори),  Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази директори, профессор А.Л.Аляви, П.Р.Алимходжаева, Ф.Н.Баҳодиров, А.Ю.Юлдашев,  Б.А.Магрупов, Ф.Н.Назиров, Ю.Г.Расул-Зода (магистратура декани бўлиб ҳам ишлаган),  умумий амалиёт шифокори тайёрлаш дастури бўйича фаолият кўрсатган профессор А.Г.Гадаев, профессор Н.Н.Парпиева (Ўз.Р. соғлиқни сақлаш вазирлигининг сил касалликлари бўйича бош мутахассиси),

профессор И.Р.Мавлонов (факультет Илмий Кенгаши раис муовини),  профессор Н.Э.Атаханова, ЭМЮКИТИ директори бўлиб ишлаган профессор Л.Ж.Ахмедова, И.Ю.Ходжанов (соғлиқни сақлаш аълочиси), Н.М.Холматова, И.Н.Низамитдинов, Б.Т.Холматова каби Республикамизнинг таниқли олимлари турли йиллар мобайнида  бошқариб келганлар  ва  факультет ўқув, маънавий-маърифий-тарбия ишларига ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшганлар. Улардан профессор П.Р.Алимходжаева факультет профессор-ўқитувчиларини рейтингини аниқлашда ва баҳолашда, профессор

М.Х.Каттаходжаева факультет хотин-қизлар кенгаши раиси, одам анатомияси ва ОЖТА кафедраси доценти Ф.Н.Ибрагимов  факультет катта мураббийси сифатида  кўп йиллар давомида фаолият кўрсатдилар. Клиник фармакология кафедраси доценти, соғлиқни сақлаш аълочиси Ш.М.Музрабеков эса (кўп йиллар давомида даволаш факультети декани муовини бўлиб ҳам ишлаган) факультет ички назоратини бошқариб келган Ҳозирда факультетда профессорлар: Н.Н.Насриддинова, Ш.З.Қосимов, А.В.Якубов Н.У.Арипова, Т.А.Сагатов, У.М.Миршарапов, М.Ш.Каримов (1-ТошДавТИ илмий ишлари бўйича прректор бўлиб ишлаган), Р.А.Содиқов, Акбаров М.М., С.У.Асиловалар фаолият кўрсатиб келишмоқда.

Факультет Илмий Кенгаши котибаси, доцент  Г.С.Агзамова, факультет професор ўқитувчиларини малакасини ошириш бўйича маъсул бўлиб

Ш.М.Махсумов, бир неча йиллардан бери фаолият кўрсатиб келмоқда.

Факультетнинг 72% профессор-ўқитувчилари илмий даражага эга. Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”нинг  қабул қилиниши ва мустақил Ўзбекистонда таълим тизимини ривожлантириш учун  оламшумул аҳамиятга эга бўлган амалга оширилаётган ислоҳотлар, кадрлар сифатини ошириш, юқори малакали кадрларга эришиш бир неча омилларга: ўқув жараёнининг  қандай  ташкил этилганлиги, профессор-ўқитувчилар салоҳияти, дарслик ва ўқув-услубий қўлланмаларнинг етарли даражада мавжудлиги, ўқув хоналарининг замонавий асбоб-ускуналар ва янги технологиялар билан таъминланганлиги ҳамда талабаларнинг ўқитилаётган фанларга бўлган қизиқиши билан бевосита боғлиқдир. Бу каби вазифаларни тўғри ҳал этишда факультет   профессор-ўқитувчиларининг  ўрни ва маъсулияти катта. Улар талабалар билимини баҳолашнинг  рейтинг  ва тест синови шакллари, талабалар амалий кўникмаларини ўзлаштириш даражасини баҳолаш усулларини такомиллаштириш, талабалар билимини объектив баҳолаш мезонларини такомиллаштириш, талабаларни  юқори савияда ўқитиш усуллари, ўқув жараёнининг  самарадорлиги, таълим жараёнида ахборот технологиялар, амалий кўникмаларни эгаллаш усулларини такомиллаштириш, амалий машғулотларда  янги педагогик технологияларнинг ўрни, ўқув модулларида талабалар мустаҳкамлаш билимини баҳолашнинг  замонавий ёндашувига маъсулият билан ёндашиб келишмоқда.

Шу мақсадда кафедралар замонавий асбоб – ускуналар билан жиҳозланган бўлиб, улар ихтисослаштирилган тиббий илмий амалий  марказлар, илмий- текшириш институтлари ва клиник шифохоналар базаларида  жойлашган.

Ҳозирда талабаларга турли-туман билимлар тўпланадиган объект, яъни фақат билимдон мутахассис деб эмас, балки, интелектуал ва маънавий жиҳатдан баркамол фазилатларни ўзлаштирувчи инсон деб қаралади. Бугунги талаба – эртанги мутахассис. Бугунги кунда сифатли кадрлар тайёрлаш вазифаси таълим муассасалари зиммасига юксак маъсулиятни юклатилганлиги давлатимиз ҳамда даврнинг асосий талабларидан бири.

Бу вазифани ҳал этиш учун клиник кафедраларда умумий амалиёт шифокори тайёрлаш борасида машғулотларни амбулатор-поликлиника шароитида олиб боришга катта аҳамият берилмоқда.

Факультетда иккита йўналиш бўйича: “Бакалавр – Умумий амалиёт врачи” хамда тиббиёт институтлари ва тиббиёт коллежлари учун юқори савияли педагоглар тайёрланади. Ўқиш муддати 7 йил.

Факультетда ўқитиш даволаш факультетининг дастури тарзида бўлиб, фақат дастурга педагогик – психологик йўналишлар бўйича айрим фанлар қўшимча тарзда киритилган. Иккинчи мутахассислик йўналиши бўйича талабаларга тиллар, педагогика ва психология кафедрасининг малакали ходимлари дарс бериб келмоқдалар. Тажрибали педагог устоз, доцент А.К.Мануилова кўп йиллар давомида педагогика ва психология кафедрасининг кафедра мудири бўлиб ишлаган. Ундан кейин кафедрани доцент Н.Х.Юнусова  бошқарган.   Ҳозирда психология фанлари доктори, профессор Б.М.Умаров кафедрага раҳбарлик қилмоқда. Кафедрада В.М.Кожевникова, М.Б.Алишева, С.А.Мелькумова, Л.Н.Сидорова, М.Т.Холмуратова каби тажрибали устозлар  факультет ташкил топгандан  бошлаб кўп йиллар давомида дарс беришган. Ҳозирда эса Ф.К.Исканжанова, М.О.Комилова, С.Ш.Рустамова, А.Н.Сайдуллаев каби ўқитувчилар фаолият кўрсатишмоқда.

Факультетда профессор-ўқитувчилар ва талабалар мунтазам равишда  хорижий тилларни ўзлаштириб бормоқдалар. Бу эса Республикамиз Президенти И.Каримовнинг   “Чет тилларни ўрганиш  тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги  Қарорининг академия профессор-ўқитувчилари томонидан   амалиётда  тадбиқ этилаётганлигининг исботи  ҳисобланади.