“Ёшлар гиёхванд моддаларга қарши” мавзусида давра сухбати ташкил қилинди

Тошкент тиббиёт академиясида февраль ойи  “Наркотик моддаларнинг тарқалиши ҳамда диний экстремизмга қарши кураш ойлиги” муносабати билан 1 февраль куни 5-сонли талабалар турар жойида Ёшлар билан ишлаш бўйича проректори Т.А. Бобомуратов, Олмазор туман 2-сон Ички ишлар бўлими вакили Олмазор тумани ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка қарши кураш бўлими катта инспектори, капитан А.Қудабоев, ТТА талабалар турар жойи участка нозири Ш.С.Дўстёров ҳамда 5-сон Талабалар турар жойи тарбиячи-педагоги З.Қ.Ниёзов 100 га яқин талабалар иштирокида Наркотик моддаларнинг тарқалиши ҳамда диний экстремизмга қарши кураш бўйича давра сухбати бўлиб ўтди.

Ёшлар ўртасида жиноятчилик, ҳуқуқбузарлик ва гиёҳванд моддалар тарқатилиши олдини олиш, бу борада уларнинг тушунчаларини кенгайтириш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан ҳисобланади. Сўнгги йилларда юртимизда гиёҳвандликка қарши курашиш миллий стратегияси муваффақиятли амалга оширилмоқда.

Давра суҳбатида мазкур ойлик давомида амалга оширилаётган профилактик тадбирлар таҳлил қилиниб, салбий иллатларнинг олдини олишда инновацион лойиҳалар ҳамда ёшлар билан ушбу йўналишда индивидуал ишлашнинг долзарб вазифалари ҳамда чора-тадбирлари тўғрисидаги фикр-мулоҳазалар ўртага ташланди. Давра сухбатида талабалар ўзини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan