
2021 йил 22 январ куни Тиббий педагогика факультети Ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини С.Ш.Рустамова, Педагогика ва психология кафедраси ўқитувчиси, факультет бош мураббийси Н.А.Аскаровалар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси юзасидан тадбир ташкил қилинди. Ижтимойин фанлар кафедраси катта ўқитувчиси Ғ.Ғ.Утаев томонидан маъруза қилинди. Педагогика ва психология кафедраси доценти М.Э.Ахмедова ва ўқитувчи Н.А.Аскаровалар Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси юзасидан ўз фикр мулоҳазаларини билдирдилар. Тадбирда Тиббий педагогика факультетининг 1 ва 4 курс талабалари ва Халқ табобати факультетининг 1 курс талабалари иштирок этишди.