“Келинг Ватанимизга қанот бўлайлик” шиори остида танловлар эълон қилинади

ТОШКЕНТ ТИББИЁТ АКАДЕМИЯСИ ТАЛАБАЛАРИ ДИҚҚАТИГА !!!!!

Т А Н Л О В Л А Р

Ҳурматли талабалар! Тошкент тиббиёт академиясида 6000 дан зиёд талабалар таҳсил олмоқлар.  Талаба- ёшларимиз орасида кўплаб иқтидор эгалари, ижодкор ёшларимиз бор. Шундай ёшларни бирлаштириш уларни кашф қилиш сиз билан бизнинг вазифамиз . Гуруҳимизни “Келинг Ватанимизга қанот бўлайлик” деб номланиши ҳам бежизга эмас, бунда чуқур маьно акс этади, бу талабанинг тенгдошига чорлови, биз ёшлар Ватанимизга, ўқиётган даргоҳимизга, оиламизга, маҳалламизга қанот бўлишимиз керак,  албатта бўламиз ҳам. Талабаларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида Тошкент тиббиёт академияси талабалари ўртасида қуйидаги йўналишдаги танловларни эълон қиламиз.

-Келинг Ватанимизга қанотбўлайлик шиори остидаги танловлар.

1 танлов –  “Келинг Ватанимизга қанот бўлайлик”

2 танлов – “Менинг орзуим”

3 танлов –  “Оилам – менинг ҳаётим”

4 танлов –   “Устозим – ҳаётим чироғи”

5 танлов –  “Тиббиётнинг барҳаёт сиймолари”

6 танлов – “Маҳаллам – менинг фаҳрим”

7 танлов –  “Тошкент тиббиёт академиясида ўқишим билан фаҳрланаман, Ўзбекистонда яшашим билан ғурурланаман”

-Тошкент тиббиёт академиясида шоира Зулфия ҳаёти ва ижодини тарғиб қилиш ва шоира таваллудининг 106 йиллиги муносабати билан ўтказиладиган танловлар

1.“Зулфияхоним портрети” мавзусида мўйқалам, биссер, каштачилик маҳсулотларидан фойдаланган холда  расмлар танлови

2.“Зулфия асарларига чизгилар” бадиий ва публицистик мақолалар танлови

3“Зулфияхоним ҳаёти ва ижоди” ҳақида театр спектакллари танлови;

    1. “Зулфияхоним асарлари” бўйича шеьрлар танлови
    2. Зулфияхоним ҳаётига бағишланган видеороликлар танлови

 Танловда қатнашиш эркин тарзда амалга оширилади.  Юқорида кўрсатилган мавзуларда  шеър ёзиш, қўшиқ, рақс ижроси, китоб тақдимотлари, расм чизиш қобилияти, жисмоний тарбия машғулотлари ва спорт билан шуғулланиш жараёнларини видео, аудио,  видеоклип,  матн шаклларида (эркин шаклда) тайёрлашингиз мумкин. Танловга ижодий ишларингизни   2020 йил 20 февралга қадар юборишингиз мумкин. Танлов йўналишлари ғолибларига Тошкент тиббиёт академиясининг эсдалик соғалари, сертификатлар тақдим этилади.

Эслатма: Танловларда қатнашишни ҳохлаган талабаларимиз бугундан бошлаб, ҳар куни ўз ижодий ишларини факультет деканининг ёшлар билан ишлаш бўйича муовинларига, ёки маънавият ва маърифат бўлимига ( тел:71-150-78-03) юборишлари мумкин

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan